Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилади
1120
Жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, коррупцияга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган зарур вазифалар белгиланди.

Шунингдек, тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш борасида ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали тамагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасидаги топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилиниши белгиланган.

Унга кўра:

- 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади;

- 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади;

- 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари “ягона дарча” тизими орқали кўрсатилади;

- йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда
70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташкари, божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан:

- бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;

- 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

- божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;

- божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига
50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;

- олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;

- божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида, шунингдек, ходимлар томонидан хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари доимий тарзда олиб борилмокда.

Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг