Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади
7844
Юртимиздан маданий бойликларни турли ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қадимий тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро А.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида тегишли рухсатномалари бўлмаган,  11 дона 1899, 1857, 1883 ва 1930 йилларда зарб этилган қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг