Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов, бошқарманинг мутасадди бўлим ва пост бошлиқлари иштирокида "Наманган" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сайёр қабул ташкил қилинди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
18.03.2022