Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ховособод” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди
1271
2020 йил март ойида бутун дунёда пандемия эълон қилинганлиги сабабли фаолияти вақтинча чекланган Сирдарё вилояти Ховос туманидаги “Ховособод” чегара божхона пости фаолияти жорий йилнинг 15 мартидан қайта тикланди.

Яхши қўшничилик муносабатлари “Ховособод” чегара божхона постининг қайта тикланиши икки давлат аҳолиси, айниқса чегара олдида истиқомат қилувчи аҳоли учун катта қулайликларни яратади.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди ва ўзаро бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам берилаётгани, айниқса, асрлар давомида елкадош яшаётган икки халқ аҳолисини беҳад қувонтирди.

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг