Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Р.О. тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 43 миллион сўмлик 2850 кути тамаки маҳсулотларини шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Нукус” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра умумий қиймати 38 млн. сўмлик 380 дона электрон сигареталар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.03.2022