Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гулистон шаҳрида “Made in Uzbekistan” халқаро саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди
7899
Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳрида “Made in Uzbekistan” халқаро саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси И.Жасимов, Спортни ривожлантириш вазири А.Икромов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, Сирдарё вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларини Ўзбекистондаги элчилари ва масъул вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган тоғ-кон саноати, нефть-газ сектори, кимё ва фармацевтика тармоғи, қурилиш индустрияси, чарм-пойабзал, аграр сектор ва озиқ-овқат саноати ҳамда тўқимачилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари ҳам кўргазмада қатнашиб, тадбиркорлик субъектлари ва иштирокчиларнинг экспорт ва импорт масалалари бўйича қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг