Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
932
Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Зеро, Янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.
Ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоят марказидаги мактабда ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, божхона иши йўналишида мактаб ўқувчилари билан бевосита бошқарма ва божхона постларида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган эди.

Нурафшон шаҳридаги 9-сонли IT технологияларга ихтисослашган ўрта таълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари учун Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Божхоначи шарафли касб” мавзусида учрашув ташкил қилинди.

Учрашув давомида ўқувчилар “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости фаолияти билан ҳам таништирилди. Ёшларда рақамли божхона катта қизиқиш уйғотди.

Божхона ҳақида таассуротларини янада бойитиш учун бошқарма ходимлари ўқувчилар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбатлашишди.

Бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи ва ходимлари божхона институтига ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтаришди.

Кинологларнинг буйруқларига итоат қилаётган хизмат итларининг хатти-ҳаракатлари ўқувчиларда кучли таассурот уйғотди.

Тадбир якунида, мактаб ўқувчиларига божхона органларининг 30 йиллиги муносабати билан “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар”, “Қаҳрамон божхоначилар хотираси” мавзуларида мусиқий клиплар намойиш этилди.

Тадбир якунида бу каби учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг