Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади: Пахта ичидаги тиллалар фош бўлди
771
Турли найрангларни қўллаган ҳолда заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Найранг иш бермади: Пахта ичидаги тиллалар фош бўлди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Э.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги  пахта, кўйлак безаклари ва кийим-кечаклар ичида тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлиги маълум бўлди.

Оғирлиги 218 граммни ташкил қилувчи тилла тақинчоқларнинг умумий қиймати 96 миллион сўмни ташкил қилди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг