Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мактаб ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди
1161
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир вилоят марказидаги мактабда ёшларнинг божхона соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, божхона иши йўналишида мактаб ўқувчилари билан бевосита бошқарма ва божхона постларида амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш юзасидан топшириғи берилган эди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мактаб ўқувчилари  иштирокида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди

Шу муносабат билан, 2022 йил 16 март куни вилоят божхона бошқармасида Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчилари билан “Божхона ва ёшлар” мавзусида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, мактаб директори Н.Баратова ҳам иштирок этиб, бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар томонидан ўқувчиларга божхона тарихи ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳамда божхона органларининг шарафли, ҳам  масъулиятли хизмати, шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига қабул ва ўқиш шароитлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, учрашувда ўқувчиларга бошқарма томонидан “Божхона органларининг 30 йиллиги” муносабати билан тайёрланган видеоролик ҳамда “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар”, “Қаҳрамон божхоначилар хотираси” мавзуларидаги видеоклиплар намойиш этилди.

Шундан сўнг, мутахассислар томонидан хизмат давомида замонавий назорат техника воситалари ёрдамида божхона назоратини амалга оширилиши ҳамда жанговар қурол-аслаҳалардан фойдаланиш кўникмалари бўйича мастер-класслар ўтказилиб, тадбир иштирокчилари бошқармада ташкил этилган кутубхона ва спортзал билан танишишди. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоблар олишди. Тадбир якунида мактаб раҳбарияти билан келгусида ушбу йўналишда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.

Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, божхона иши йўналишида таълим ва тарбия ишларини ташкил этиш, ёшларни божхона соҳасига қизиқишини ошириш, уларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини, шунингдек ватанга содиқлик билан бир қаторда бугунги кунда божхона органлари ходимларига яратилаётган шароитлар тўғрисида маълумотлар беришдан иборатдир.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг