Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1001 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
801
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.
1001 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарликни фош этишди.      

Хусусан, Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашинада 102 дона, тезкор тадбир давом эттирилиши натижасида эса фуқаро Х.Д.нинг хонадонида 899 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 1001 дона олинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларнинг умумий қиймати 130,1 млн. сўмни ташкил этди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг