Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди
1327
Наманган вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда божхоначилар иштирокида “Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Наманганда “Фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Тадбирни Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бериб, тадбирнинг асосоий иштирокчилари билан таништириб ўтди.

Тадбирда Наманган туманлараро маъмурий суди раиси О.Зиявитдинов, вилоят маъмурий суди судьяси У.Нишонова, туманлараро маъмурий суд судьялари Ф.Мадрахимов ва Н.Тожиевалар ҳамда вилоят божхона бошқармасининг Юридик хизмат бош инспектори Қ.Долиматовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори мазмун-моҳияти кенг ёритиб берилди.

Жумладан, Қарор билан маъмурий суд ишларини юритишни "суднинг фаол иштироки" тамойили асосида амалга ошириш, маъмурий суднинг судловига тааллуқли ишлар доирасини кенгайтириб, фуқаро ёки тадбиркорлик субьектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам билдириш ҳуқуқини бериш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар суднинг қарор ижросини муқаррарлигини таъминлаш, ижро институтини янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, суд жарималарини қўллаш, ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилмаганлиги учун дастлабки қўлланилган суд жаримасини ўсиб борувчи миқдорини қўллаш, маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш ҳақида гапириб ўтишди.

Тадбир сўнгида вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Ш.Махмудов ва Ш.Тўрамирзаевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли Қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув-семинари савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг