Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
8650
«Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.
«Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

Фармонга мувофиқ 2022 йил 1-центябрдан буджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
2022/2023 ўқув йилидан:
ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга буджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;
давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;
хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;
ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий буджетдан тўлаб берилади;
мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.
Хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.
Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича «Олима аёл» танлови ўтказиб борилади.
Қўмита ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.
Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.
Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.
2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
2022 йил 1 апрелдан:
тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
«Ҳунарманд» уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Ижарада турган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.
2022 йил 1 апрелдан:
боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга буджетдан субсидиялар ажратилади.
тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади.
кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи буджетдан қоплаб берилади.
Алимент тўловчининг бошқа қарздорлиги бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа қарзларлга ўтказилади.

Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар МИБнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ва давлат ОАВларида тарқатилади.
Қуйидагиларни белгиловчи қонун ишлаб чиқилади:
алимент бўйича қарздорлик бартараф этилгунигача:
қарздорнинг транспортини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;
алимент бўйича қарздорлик мавжудлиги никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланади.
МИБ ҳузурида «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади ва унга 50 миллиард сўм ажратилади.
Алимент тўловчидан 3 ойда алимент ундириш имкони бўлмаганда жамғармадан алимент тўловлари тўлаб берилад ҳамда кейинчалик қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.
Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилди ва у 15 май – Халқаро оилалар кунида топширилади.

16.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг