Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда ЖБТнинг «Контейнерлар ташувини назорат қилиш» глобал дастури доирасида экспертлар учрашуви бўлиб ўтди
1512
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда Жаҳон Божхона Ташкилотининг «Контейнерлар ташувини назорат қилиш» глобал дастури ҳамда Божхона хизматлари порт назорат гуруҳларининг минтақавий тармоғи доирасида 2022 йилнинг 15-16 март кунлари Тошкент шаҳрида экспертлар даражасидаги учрашув ташкил этилди.
БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда ЖБТнинг «Контейнерлар ташувини назорат қилиш» глобал дастури доирасида экспертлар учрашуви бўлиб ўтди

Мазкур тадбирда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғиз, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон давлатларининг божхона хизматлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида Божхона хизматлари порт назорат гуруҳларининг минтақавий тармоғи доирасида муҳим сўровномалар бўйича минтақавий гуруҳ ташкил этиш масаласи, ҳамда тармоқ истиқболларини янгидан белгилаш, хусусан  ўтган йил давомида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчилклар муҳокама қилинди. Шунингдек, қўшни давлатлардан ташриф буюрган экпертлар гуруҳи томонидан минтақалараро  яқин вақтда аниқланган йирик контрабанда ҳолатлари, таҳлилий вазиятлар кўриб чиқилди.

Икки кун давомида ташкил этилган экпертлар учрашувида минтақавий тармоқнинг янги имкониятлари тадбир ташкилотчилари томонидан тақдимот қилинди ва келгусидаги  истиқболли режалар ва амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

16.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг