Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Э.О. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ва фуқаро Н.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситалари Олтиариқ туманида белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашиналарда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 125 миллион сўмлик 39 турдаги 288 дона электр жиҳозлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.03.2022