Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пахтакорда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
2470
Бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, экспорт-импорт операциялари учун талаб этиладиган ҳужжатлар, сарфланадиган вақт ва харажатларни қисқартириш мақсадида божхона қонунчилигида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Пахтакорда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларнинг фаолиятида вужудга келаётган муаммоли вазиятларни ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар, давра сухбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилояти Пахтакор туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига бевосита божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сон Қарори билан юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида божхона кўригини амалга ошириш тартиби ҳам бекор қилинганлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сонли Фармони билан жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан ошмайдиган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилганлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, товарлар импортида божхона тўловларидан бериладиган имтиёз турлари, имтиёзни қўллаш тартиби, ҳамда мазкур имтиёзлардан Жиззах вилояти миқёсида самарали фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирш учун иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, тўқимачилик саноати ривожини қўллаб-қувватлаш шунингдек, дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар орқали жорий этилган божхона имтиёзлари мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчиларига етказилди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлди. Унда тадбиркорлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига божхона ходимларидан жавоблар олдилар.

26.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг