Хусусан, бугунги кунда божхона тартиб-тамойиллари янада соддалаштирилиб, “Рақамли божхона”га ўтиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ислоҳотлардан кўзланган мақсад эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганиш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Шу мақсадда, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Олот туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказди.
Учрушувда туманда ташкил этилган, “Merganteks”, “Parvoz Quruvchi” ва “Olot Haj Teks” каби йирик корхоналарга ташриф буюрилиб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хом-ашёлар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди.
Тадбиркорлар билан мулоқот давомида, божхона соҳаси бўйича муаммолар бор-йўқлиги, уларни қийнаб келаётган масалалар ҳамда таклиф мулоҳазалари ўрганилди.
“Parvoz Quruvchi” МЧЖ 2021 йил ташкил қилинган бўлиб, пахта чигитидан истеъмол ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2020 йил 5 млн. АҚШ (2.5 млн ўз маблағи, 2.5 млн. кредит) доллари миқдорида Хитойдан асбоб-ускуналарини олиб келиб, бугунги кунгача 104 минг АҚШ доллари Италияга экспорт қилган, жорий йил давомида яна 2 млн. АҚШ доллари экспорт қилиш режалаштирилган. Йиллик пул айланмаси 37 млрд сўмни ташкил этмоқда. Корхонада 167 киши иш билан таъминланган.
Хусусан, “Merganteks” МЧЖ иш юритувчиси Т.Пирнафасов билан мулоқот давомида, юртбошимизнинг топшириқлари асосида жамият томонидан маҳаллийлаштириш дастури асосида Қоракўл туманида томчилаб суғориш қувурлари ишлаб чиқарилаётганлиги, жамият томонидан бир йилда 10000 поғона метр (1200 гектар ер майдонига тенг ҳудудни таъминлайди) тайёр қувур маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганлиги, бу эса ўз навбатида шу кунга қадар хориждан импорт қилиниб келинаётган “қувур” маҳсулотлари импорти ўрнини босишини маълум қилди.
“Olot Haj Tekc”МЧЖ 2021 йил ташкил қилинган бўлиб, донни қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2021 йил 1 млн 600 минг АҚШ доллари миқдорида Туркиядан асбоб-ускуналар олиб келиб, бугунги кунда ишчи ҳолатда турибди. Йиллик савдо айланмаси 2 млн. 800 минг АҚШ доллари. Корхонада 24 киши иш билан таъминланган.
Шунингдек, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган олий навли ёғ маҳсулотлари ички бозорни таъминлаган ҳолда Афғонистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинаётганлиги, бунда асосий эътибор товарларни қадоқлари ва сифатига эътибор берилганлиги, ҳозирги кунда ушбу тайёр маҳсулотларга Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотаётганлиги қувонарлидир.
Корхона раҳбари, Т.Ачилов чигитдан совун ишлаб чиқаришда қўлланиладиган замонавий асбоб-ускуна олиб келмоқчилиги бўйича таклиф берди. Ушбу таклиф бўйича тадбиркорга олиб келиниши режалаштирилган асбоб-ускуналарнинг божхона расмийлаштирувини қонун доирасида тезлаштирган ҳолда амалга оширилишини ҳамда фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган соҳага тааллуқли исталган масала юзасидан ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига бир қатор норматив-ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
Албатта, бу каби ўзаро ва яқин ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад, экспортёр корхона раҳбарларининг тегишли муаммоларни ўрганиш, уларни маҳсулот экспорти борасидаги янгиликлар билан таништириб бориш, пировардида эса, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишдан иборатдир.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
16.03.2022