Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда қинғир режали “уддабуронлар” фаолиятига чек қўйилди
786
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистонда қинғир режали “уддабуронлар” фаолиятига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Довут-ота” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро К.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 220 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда ушбу постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Э бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик 10 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.

 “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Б.Б бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам назоратдан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 21 миллион сўмлик хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг