Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пойтахтимиздаги 114-сонли мактабда “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида тадбир ташкил этилди.
991
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшларни божхона органларига қизиқтиришни энг аввало мактабдан бошлаш юзасидан берилган муҳим топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.
Пойтахтимиздаги 114-сонли мактабда “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Республикамиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда танлаб олинган алоҳида мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан танлаб олинган Тошкент шаҳридаги 114-сонли умумий ўрта таълим мактабида божхона соҳаси билан таништириш мақсадида “Божхоначи-шарафли касб” мавзусида илк тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Кадрлар бўлими бошлиғи С.Рахметов томонидан ўқувчиларга божхона соҳаси ҳақида илк тушунчалар берилди.

Ўқувчилар божхона назоратининг замонавий техник воситалари, жанговар қурол-аслаҳалар билан танишишди.

Шундан сўнг, божхоначиларнинг тўрт оёқли “ёрдамчи”лари иштирокидаги чиқишлар намойиш этилди.

Ташкил этилган тадбир ўқувчи ёшларда божхона ҳақида илк таассуротларни шаклланишига замин яратди.

Хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди!

15.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг