Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмасидаги қинғирлик фош бўлди
1254
Барчамизга маълумки, почта жўнатмалари орқали гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб ўтиш тақиқланган.
Почта жўнатмасидаги қинғирлик фош бўлди

Лекин айрим шахслар томонидан ўрнатилган тартибларга риоя қилмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Бош почтамт” божхона постида ушбу пост ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тадбирда Нидерландия давлатидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилди.

Қарангки, жўнатма ичида 4 дона махсус қадоқларда оқ рангли кукунсимон моддалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган экпертиза текширувлари мазкур моддалар 1 кг. 145,37 грамм оғирликдаги кучли таъсир қилувчи моддалар эканлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида мазкур моддаларни қабул қилувчи шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

15.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг