Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди
8027
Тадбиркорлик субъектларига божхона соҳасида янги қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Наманганда тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Iftihor Kiyim Sanoat” масъулияти чекланган жамиятининг истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев бошчилигида сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу корхона ўз фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, корхонанинг асосий фаолият тури костюм-шим ҳамда эркаклар учун мавсумий кийимлар ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий хорижий давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритиб келинмоқда.

350 нафар ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона 2021 йил мобайнида 246 000 АҚШ долларилик тайёр маҳсулотларни экспорт қилган бўлса, “божхона ҳудудида қайта ишлаш”  божхона режими остида
1 420 000 АҚШ долларлик хизматлар экспортини амалга оширган.

Мазкур корхона томонидан 2021 йил мобайнида хориждан божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда 135 000 АҚШ долларлик замонавий технологик асбоб-ускуналар олиб келинган.

Учрашув давомида  божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-748-сон Қонуни билан «Ўзбекистон Республикасининг божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони мазмун-моҳияти билан таништириб ўтилди.

Учрашув якунида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

15.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг