Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқларига 1 кг.дан ортиқ гашишни боғлаб олган шахс фош бўлди
981
Республикамиз божхоначилари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Оёқларига 1 кг.дан  ортиқ гашишни боғлаб олган шахс фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара-божхона постида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини божхона назоратидан яширинча олиб кириш мақсадида айёрона усул билан содир этилган навбатдаги қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.

Ушбу постга кириб келган фуқаро  С.У. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, эса ушбу шахс эгнидаги шими остидан иккала оёғига ҳам полэтилен ўрамларни боғлаб олгани аниқланди.

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига экспертиза хулосасига кўра, 1 кг. 7 гр. оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 95 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида салкам 450 кг. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

14.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг