Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
2,9 млрд. сўмлик товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
977
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
2,9 млрд. сўмлик товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Р бошқарувидаги  “Renault-Premium” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 2 901 800 000 сўмлик  2 турдаги иситиш қа совитиш мосламалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

14.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг