Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхоначилар умумий ўрта таълим мактабининг битирувчилари билан учрашишди
1721
Табиийки, таълим-тарбия жараёни жуда мураккаблиги билан бир қаторда ўта масъулиятли ҳамдир. Шу боисдан ҳам бугун ёшлар тарбиясига, уларнинг комил инсонлар бўлиб улғайишларига давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратиб келинмоқда. Бунга мисол тариқасида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари томонидан эътибор қаратилиб, ёшларимизни бирлаштириш, уларни эзгу ғоялар сари бошлашга йўналтирилган тарғибот тадбирларининг узлуксиз тарзда амалга оширилиб келинаётганлигини айтишимиз мумкин.
Бухорода божхоначилар умумий ўрта таълим мактабининг битирувчилари билан учрашишди

Куни кеча Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти аъзолари ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюришди. Мактаб ўқувчилари билан учрашув давомида божхона ходимлари, уларни божхоначи касбига бўлган қизиқишларини уйғотиш асносида касб нуқтаи назаридан ёшларга батафсил тушунтиришлар бердилар. Эндигина касб танлаш остонасида турган 11-синф ўқувчиларининг божхона ходими бўлишга бўлган истаклари ва соҳа танлашга оид саволлари бир талай бўлди.

Шунингдек, учрашувлар давомида ёшларга, ватанпарварлик, инсон умрида билим ва касб эгаллашнинг аҳамияти ҳамда бугунги глобаллашув жараёнида дунёда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маърузалар қилинди. Бўлиб ўтган тадбирлар орқали ёшлар ўзлари учун касб эгаллашга оид кўникмаларга эга бўлишган бўлса, божхоначилар бугунги ёшларни қизиқтирадиган мавзулар ва ўйлантираётган муаммоли масалаларни билиб олишди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг