Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида олиб келинган, ҳужжатларга кўра 8 турдаги мато товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк контейнерида ҳужжатларда кўрсатилганидек 8 турдаги эмас, балки 11 турдаги мато товарлари борлиги, шунингдек, 5 турдаги матоларнинг товар кодлари эса нотўғри кўрсатилганлиги фош бўлди.
Товарларнинг умумий қиймати 1 млрд. 152 млн. сўмни ташкил этди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.03.2022