Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги қинғирликка чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида, хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган йўловчиларга аввалдан тарқатилган 15 дона “Iphone” русумли уяли телефонларни аэропорт автотураргоҳи ҳудудида ноқонуний тарзда йиғиб олаётган фуқаро Ш.Ш. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ноқонуний тарзда йиғиб олинаётган уяли телефонларнинг умумий қиймати 170 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14.03.2022