Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
4 млрд. сўм! Андижонда ҳужжатларда кўрсатмай шунча қийматдаги товарларни олиб киришга уринишди.
873
Республикамиз божхоначилари турли товар-моддийликларни божхона тўловларисиз республикамизга олиб киришга бўлган уринишларни ўз вақтида бартараф этишмоқда.
4 млрд. сўм! Андижонда ҳужжатларда кўрсатмай шунча қийматдаги товарларни олиб киришга уринишди.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган юк автотранспорт воситаларидан бири белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унга  ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 19 турдаги товарлар ортилгани фош бўлди.

Асосан парфюмерия воситалари, авто аксессуарлар, тикув машинаси эҳтиёт қисмлари, плёнка ва сув насоси корпусидан иборат мазкур товарларнинг умумий қиймати 4 млрд. сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг