Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
919
Товар-моддий бойликларини ҳужжатларда кўрсатмасдан ёки камайтириб кўрсатишга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида божхона органларига тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилган жами 8 турдаги товарлардан ташқари яна бир турдаги умумий қиймати 109 миллион сўмлик 8 400 дона электр товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг