Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
985
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарҳод” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Ж.А. бошқарувидаги “Labo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий қиймати 95,4 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг