Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 53 миллион сўмлик 5310 кути акциз маркаларига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.03.2022