Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгашининг раиси Феруза Киличова ҳамда вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ғолибжон Рустамовлар иштирок этишди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев раислигида ўтказилган йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- бошқарма раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши;
- бошқарма жамоа шартномасини бажарилишини текшириб бориш комиссияси далолатномаси билан таништириш;
- бошқарма раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссиянинг таркибига ўзгартириш киритиш.
Конференцияда жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши юзасидан иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ахборотлари эшитилди ҳамда “қониқарли” деб топилди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари таркиби ва котиби қайта сайланди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан умумий йиғилиш қарори қабул қилинди.
12.03.2022