Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда ўқув семинари ташкил қилинди
1091
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари учун Сурхондарё вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг масъул ходимлари томонидан “Совуқ қурол тушунчаси ва совуқ қуроллар криминалистик тадқиқотларининг ҳуқуқий асослари” мавзусида амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Сурхондарёда ўқув семинари ташкил қилинди

Семинарда эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти  И.Алимов сўзга чиқиб, амалий ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган қуроллар тўғрисида, шу жумладан совуқ қурол тушунчаси ва унинг ҳуқуқий тавсифи ҳақида қисқача таъкидлади. Шунингдек,  ЎРҚ-645 сонли Қонунга киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1852-1853-моддаларига кўра,  совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш қоидаларини бузиш ва совуқ қуролни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун жавобгарлик белгиланганлигини айтиб ўтди.

 Шу билан бирга, тадбирда, совуқ қуроллар туркумига кирувчи ашёларни суратлар билан мисоллар ёрдамида ўқув машғулоти қатнашчиларига тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари, чегара божхона постлари орқали олиб кириладиган қуроллар учун бундан буён криминалистик экспертиза тайинланиши ва экспертиза хулосасисиз судлар томонидан бундай ишлар кўрилмаслигини қўшимча қилинди.

Амалий  ўқув семинар савол-жавоб ва  очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Божхона ходимларининг мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис-экспертлар томонидан тегишли жавоблар берилди.

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг