Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро О.А. бошқарувидаги “МАN” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўрикдан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 132 000 000 сўмлик 2 хил турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган “Volvo” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 107,5 млн. сўмлик 4459 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.03.2022