Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ака-ука бошқарувидаги иккита “Ласетти”га ортилган ноқонуний товарларни фош этишди
2012
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Божхоначилар ака-ука бошқарувидаги иккита “Ласетти”га ортилган ноқонуний товарларни фош этишди

 Вилоятнинг Янгиқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.С ҳамда унинг укаси Х.И бошқарувидаги иккита “Ласетти” русумли автомашиналар тезкор кузатувга олинди.

Ушбу автоуловлар Наманган шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашиналар салони ва юкхонасида муқаддам қўшни давлатдан юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 74 млн. сўмлик, 29 дона рангли телевизорлар ва 41 500 дона ёндиргич (зажигалка) товарлари борлиги ва улар савдо дўконларига қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

25.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг