Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхона постлари шахсий таркиби билан “Коррупциядан ҳоли тизим” мавзусида учрашувлар ўтказилди
1208
2022 йил 17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳамда 28 февраль куни ДБҚ Раиси ҳузурида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона постлари давлатимиз юзи эканлиги, божхона постлари обод, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлиши кераклиги таъкидланди.
Сирдарёда божхона постлари шахсий таркиби билан  “Коррупциядан ҳоли тизим” мавзусида учрашувлар ўтказилди

Шу боис, мазкур йиғилишда божхона тизимини ривожлантириш, биринчи навбатда постлардаги шароитларни яхшилаш масалаларига эътибор қаратилиб, чегара божхона постларида инфратузилмани яхшилаш, атрофини ободонлаштириш, постларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича тегишли вазирликлар ва вилоят ҳокимларига кўрсатмалар берилиб, коррупциянинг олдини олиш учун ходимларнинг моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимоясига ҳам алоҳида эътибор зарурлиги, олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилиши ва имтиёзли ипотека кредити берилиши алоҳида айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона постларида бошқарма раҳбарияти ва маъсул бўлимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш йўналишида шахсий таркиби билан учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда, Давлатимиз томонидан божхона тизимида хизмат қилаётган ходимларга яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятларга шукрона қилиб, берилган вазифаларни виждонан ва сидқидилдан бажаришга барча ходимлар кафолат беришди.

Шу ўринда, божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонлари орқали хабардор қилишингизни сўраймиз.   

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг