Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тўлиқ “рақамли божхона” тамойили асосида ташкил этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилиши натижасида, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларининг соддалаштирилиши, уларга кетадиган вақтнинг қисқариши билан бир қаторда сифат даражасининг ортишига олиб келмоқда.
Биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 2022 йил январь-февраль ойлари давомида қиймати 57,3 млн. АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган бўлса, 36,4 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар импорти амалга оширилган.
Умумий қиймати 93,7 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдо айланмасининг 61 фоизи товарлар экспортига тўғри келади.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 48 млрд. 44 млн. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.
Бошқарма томонидан 2022 йил январь-февраль ойлари давомида ТИФ қатнашчиларига амалдаги қонунчиликлар асосида жами 50 млрд. 109 млн. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.
Шунингдек, мазкур давр мобайнида божхона соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши билан боғлик 118 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 1 млрд. 648 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинди. Шундан, жами 7 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бошқарманинг тегишли бўлинмалари томонидан бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда контрабанда ашёлари ва гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишда ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йил январь-февраль ойлари давомида 2043,8 гр. “опий” гиёҳвандлик ҳамда 26,65 кг. “Симоб” моддалари аниқланди. Шу билан бирга, кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний айланмасига билан боғлиқ бир ҳолатда 649 дона таблеткалар аниқланди. Шунингдек, диний экстремизм, ақидапарастликни тарғиб қилувчи ҳамда юртимизга олиб кирилиши таъқиқланган ақидапарастлик мавзуларида материалларнинг юртимизга кириб келишининг бошқарма ходимлари томонидан олди олинди.
12.03.2022