Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган ва Тошкент вилоятларида товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1173
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонида кескин кураш олиб борилмоқда.
Наманган ва Тошкент вилоятларида товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудда харакатланаётган, фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Зил-53” юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу юк автомашинасининг том қисмининг хуфя жойларига яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 314 миллион сўмлик 1256 дона кийимлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарход” чегара божхона постига  пиёда холда кириб келган уч нафар фуқароларнинг қўл юклари  божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида умумий қиймати 31 миллион сўмлик жами 18 дона “Samsung S20 Ultra” номли уяли алоқа аппаратлари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошкармаси С.Нажимов чегара божхона постига фуқаро У.И. бошқарувида кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт божхона назоратидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг кабина қисмида, йўл юк кузатув ҳужжатларида ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 23 миллион сўмлик 322 дона парфюмерия ва тозалаш воситалари яширилганлиги аниқланди.   

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг