Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш учун биргаликда ҳаракат қиламиз
1138
Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, мазмуни “айниш, порага сотилиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сузи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Коррупция ҳозирги кунда дунё бўйлаб глобал муаммолар қаторида сақланиб қолаётган жирканч иллатдир. Коррупция – ҳар бир миллат, халқ келажаги учун катта таҳдид эканлиги ҳаммамизга маълумдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда, муҳтарам Президентимиз бошчилигида коррупцияга қарши муросасиз курашиш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шу билан бирга қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб амалиётга жорий қилиниб келинмоқда. Шунингдек, юртимизда барча давлат ва нодавлат ташклотлари фаолиятига оид қабул қилинадиган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли давлат органларида коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади, яъни, коррупцияга йўл очадиган жиҳатлар бор ёки йўқлиги ўрганилиб, тегишли хулоса қилинади.

Давлат божхона хизмати органларида ҳам ушбу жирканч иллатга қарши муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Прокуратура, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликни олдини олиш, порахўрлик, таъмагирлик иллатларининг келиб чиқиши олдини олиш бўйича бошқарма ходимлари ва уларнинг оила-аъзолари иштирокида профилактик йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда.

Бу каби тадбирларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад божхона органларида коррупцияга қарши муросасиз курашиш, тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг ҳалол ва шаффоф хизмат қилишлари учун имконият ва шароитлар яратишдан иборат.

Шу ўринда, барча жисмоний ва юридик шахслардан божхона соҳасида ўзи дуч келаётган коррупцион ҳолатларда ҳамда ўзларининг ушбу соҳага оид саволлари ҳамда мурожаатларини Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч рақамига ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги (61)224-90-86 рақамига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

А.Рузметов
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи

 

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг