Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
6,9 миллиард сўмлик “найранг” иш бермади
991
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 6,9 миллиард сўмлик “найранг” иш бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро З.Р. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 5,2 млрд. сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна иккита ҳолатда мазкур божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автомашиналари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик натижасига кўра, автомашиналар юкхоналарида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1,7 млрд.  сўмлик “Алюминь фольгалари” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

12.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг