Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг тингловчиларига сертификатлар топширилди
1110
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида 2 ойлик бошланғич ўқув курсларини якунлаган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг 14 нафар ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган бир гуруҳ тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг тингловчиларига сертификатлар топширилди

Ҳарбий хизматчилар жорий йилнинг 10 январидан 10 мартига қадар “Ҳимоя-қоровул хизмати” йўналиши бўйича Миллий кинология марказининг 2 ойлик бошланғич тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олди.

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбий хизматчиларига назарий машғулотлар Марказнинг ходимлари томонидан замонавий услубларда видео ролик, презентациялар асосида олиб борилиб, амалий машғулотларга марказнинг малакали инструкторлари жалб этилди.

 

11.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг