Йиғилишда комплекс раҳбари ўринбосари А.Мухаммадиев, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси, савдо, баҳолаш ва экспертиза ташкилотлари масъул ходимлари, пост бошлиқлари ва соҳавий бўлимларнинг ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда йиғилиш иштирокчилари савдо ташкилотлари ва Мажбурий ижро бюроси билан ишчи ахборот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашишди.
Шу билан бирга, баҳолаш ташкилотлари тақдим этаётган ҳисоботлар, уларнинг сифати, ҳаққонийлиги ҳамда бу борада тергов ва суд органлари томонидан киритилаётган эътироз ҳам йиғилиш қатнашчилари эътиборидан четда қолмади.
Тадбир мунозараларги бой тарзда бўлиб ўтди.
11.03.2022