Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган салқин ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1924
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида сифати кафолатланмаган салқин ичимликларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Сифати кафолатланмаган салқин ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Пойтахтимизнинг Шайхонтохур ва Учтепа туманларидаги улгуржи савдо дўконларида  Ш.Р ва А.Д. томонидан хорижда ишлаб чиқарилган, республикамизга расман импорт қилинмаган, темир идишда қадоқланган машҳур бренддаги маҳсулотлар ва бошқа салқин ичимликлар истеъмолчиларга сотилаётганлиги аниқланди.

Текшириш давомида савдога қўйилган, кирим ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 64,5 млн. сўмлик 8621 дона 29 турдаги салқин ичимликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг