Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиер шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ташкил қилинди
8008
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан 2022 йил 10 март куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари ¬- Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ж.Вайдуллаев ва Савдо-саноат палатаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи Ў.Нуриддинов ҳамда Янгиер шаҳрида жойлашган “Eurasian Industrial Union” МЧЖ раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ташкил этилди.
Янгиер шаҳрида тадбиркорлар билан  учрашув ташкил қилинди

Учрашувда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 17 февраль куни божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилганлиги, йиғилишга божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланиши ҳамда божхона постлари обод, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-748-сон Қонуни билан Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сонли Фармони билан 2021 йил 1 октябрдан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости ташкил этилганлигига тўхталиб ўтилди.

“Eurasian Industrial Union” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида 236,2 минг АҚШ доллари, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 31,4 минг АҚШ доллари, жами 267,6 минг АҚШ долларига тенг қурилиш материаллари Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.

Шу билан бирга, учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

11.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг