Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда қиймати 180 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
712
Дори воситаларининг ноқонуний реализациясини олдини олиш, айниқса, сифати кафолатланмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дориларни юртимизга қинғир йўллар орқали олиб киришга қарши олиб борилаётган бир қатор профилактик чора-тадбирларга қарамай ушбу ноқонуний ишлар билан шуғулланаётган кимсалар барибир учраб турибди.
Жиззахда қиймати 180 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолатга чек қўйишди.

Жиззах шахрида ўтказилган тадбирда фуқаро А.У ва У.Р. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситалари тегишли тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 180 млн. сўмлик 30 000 дона осма дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

11.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг