Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
1044
Жомбой туманидаги “SOF-EXPO SAMARKAND” кўргазмалар марказида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев, Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров ҳамда сертификат берувчи идора вакиллари бошчилигида тадбикорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда божхона органларига берилган вазифалардан келиб чиқиб, эндиликда божхоначилар ҳар ойда икки марта тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга амалий кўмак берилиши алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига божхона қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар тўғрисида ҳам батафсил ахборот бериб ўтилди.

Келгусида экспорт ҳажмини ошириш борасида ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Учрашув сўнгида, вилоят божхона бошқармаси томонидан телеграм ижтимоий тармоғида “Самарканд вилояти экспорт-импортчилари” гуруҳи ташкил этилгани ҳамда у орқали божхона соҳасига доир мурожаат, таклифлар ёки шикоятлар бўлганда мурожаат этишлари эслатиб ўтилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

11.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг