Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда тадбиркорлик субьектлари билан учрашув бўлиб ўтди
7912
7 март куни Президент раҳбарлигида ўтказилган тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга бағишланган видеоселектор йиғилишида экспортёр корхоналар олдига бир неча вазифа ва топшириқлар белгилаб берилган эди.
Самарқандда тадбиркорлик субьектлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Ходжаев ҳамда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев раҳбарлигида экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ҳудудда экспорт имкониятларини кенгайтириш ва импортни оптималлаштириш ҳамда мазкур йўналишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, янги савдо ҳамкорлари билан истиқболли келишувларни тузиш ва соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда тадбиркорлар масала юзасидан олдиларида турган муаммоларни очиқ айтишди, экспорт имкониятини кенгайтириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида таклифлар билдиришди.

Ушбу фикр ва таклифлар асосида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг