Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдордаги товарларни яширинча олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди
1092
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Йирик миқдордаги товарларни яширинча олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник-идора” божхона пости ходимлари хориждан темир йўл контейнерида келтирилган товарларни уларнинг юк ҳужжатлари ва инспекцион кўрик мажмуасидан олинган тасвир маълумотлари ўртасида тафовут бўлганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказишди.

 Қарангки, шубҳалар тасдиғини топди, юк контейннерида ҳужжатларда қайд этилмаган 94 минг 620 дона соябонлар ҳамда 1 тоннадан ортиқроқ альюминь профиллар борлиги аниқланди.

Мазкур товарларнинг дастлабки қиймати 4,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Божхона постида фош этилган навбатдаги қинғирликда юк контейнерида юк ҳужжатларига кўра хўжалик товарлари ортилган бўлиши лозим эди.

Аммо ўтказилган текширувлар эса бунинг аксини кўрсатди.

Божхона кўриги натижасида қиймати 686 млн. сўмлик 17 150 дона велосипед насослари юк ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг