Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида KOICAнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
1534
Давлат божхона қўмитасида KOICAнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Сунджин Пак хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида KOICAнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари У.Кодиров мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарликларида олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлиги тобора кенгайиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этди.

Хусусан, кейинги йилларда Корея Республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янада ривожланиши натижасида ушбу давлат Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа йўналишлардаги асосий ҳамкор давлатларидан бирига айланди.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси ва Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари белгилаб олинмоқда.

Жумладан, ҳозирда муваффақиятли фаолият юритаётган “Ягона дарча” божхона ахборот тизимига илк тамал тоши айнан KOICA билан ҳамкорликда қўйилган эди.

Мазкур учрашувда эса ходимларнинг самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) белгилаш, Божхона институти ва Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, Марказий божхона лабораторияси имкониятларини кенгайтириш, Хавфларни бошқаришни мустаҳкамлаш, божхона органларида гендер тенгликни таъминлаш каби янги йўналишларда ҳамкорлик қилиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув самимий ва очиқ руҳда бўлиб ўтди.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг