Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими Санобар Абдуразакова “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди
8173
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан мўътабар аёл зотига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими Санобар Абдуразакова “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди

Ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизларимиз қаторида 2022 йил 5 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Абдуразакова Санобар Эрминжоновна “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида С.Абдуразакова тантанали равишда кутиб олинди ва давлат мукофоти билан тақдирланганлиги муносабати билан бошқарма раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб томонидан табрикланди. Ушбу юксак мукофот Ўзбекистон Республикаси Президентининг божхона органларига билдирган ишончининг намунаси сифатида эътироф этилиб, мазкур ишончни оқлаш учун ҳар бир божхона ходимлари ўз олдига аниқ вазифалар белгилаб олишди.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг