Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш наф бермади
777
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Х.Р. бошқарувидаги  “МАН” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда қайд этилган матоларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, қиймати 4 млрд. 162 млн. 995 минг сўмлик товарлар божхона органлари томонидан вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг