Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Арқбулоқ” божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
7893
Очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, бўлим ва пост бошлиқлари ва бир гуруҳ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, сертификатловчи ташкилот, транспорт логистика хизматлари, божхона омборлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда Т.Саидов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича белгилаб берилган  устувор вазифалар бўйича ахборот берди.

Жумладан, жорий йилнинг 1 май санасидан Тошкент шаҳрида тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий тарзда божхона расмийлаштируви жараёнлари амалиётга жорий этилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Савол-жавоблар бой тарзда ўтган мулоқотда иштирокчиларнинг соҳани ривожлантириш бўйича таклифлари тингланди.

Якунда бошқарма ходимлари ОАВ вакилларига тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳамда соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар юзасидан интервьюлар беришди.

10.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг